Quyi Amudaryo davlat biosfera rezervati
Introducing
Қуйи Амударё давлат биосфера резервати Амударё этаклари Туямўйин ва Орол денгизи ўртасида, дарёнинг қуйи оқимида жойлашган аллювиал текисликнинг кенг ҳудудини ўз ичига олади. Ушбу текислик шимолда Орол денгизигача боради, ғарбда Устюрт платоси чинки, жанубда Зангиуз Қорақуми, шарқдан Қизилқум чўли билан чегараланган. Шунингдек, Хоразм вилоятининг Гурлан тумани, Беруний тумани ва Амударё туманлари билан чегарадош.
Қуйи Амударё давлат биосфера резервати Қорақолпоғистон Республикасининг Нукус шахридан 90 км, Беруний тумани марказидан 44 км узоқликда жойлашган.
Қуйи Амударё давлат биосфера резерватининг умумий майдони 68717,8 гектарни ташкилэтади. Ҳудуд 3 зонага бўлинган, қўриқхона 11568,3 гектар, буфер 6731,4 гектар ва ўтиш 50418,1 гектардан иборат.
Табиий шароити: Бу ҳудуднинг иқлими кескин континентал. Қишлари мўтадил совуқ
ва қорли. Абсалют минимум – 26оC га тенг бўлганда, январнинг ўртача ҳарорати нолдан 4-5оC пастни ташкил қилади. Ёзи иссиқ ҳароратнинг абсалют максимуми +42,6оС. Бу област асосан баҳор ва кузда ўртача 80мм ёғин ёғадиган Марказий Осиёдаги энг қурғоқчил ҳудудлардан ҳисобланади.
Ўсимлик турлари ва сони: Ҳудудда ўсимликларнинг 419 га яқин турлари мутахассислар томонидан кузатилган.
Ёввойи ҳайвонлар турлари ва сони: Ҳудудда 348 турдаги умуртқали ҳайвонлар, шу жумладан 41 турдаги балиқлар, 2 та амфибиялар, 24 та судралиб юрувчилар, 243 та қушлар (миграция қилувчилар билан) ва 38 та сутемизувчилар рўйхатга олинган. Шулардан, балиқларнинг 10 тури, судралиб юрувчиларнинг 2 тури, қушларнинг 14 тури
ва сутемизувчиларнинг 4 тури Ўзбекистон Республикаси Қизил китобга киритилган, 18 тур эса Табиатни муҳофаза қилиш Халқаро иттифоқи Қизил рўйхатига киритилган.
Экотуризм масканлари: Қуйи Амударё давлат биосфера резервати экотуризмни ривожлантириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди, биосфера резерватида 3 та экотуристик маршрут йўналишлари мавжуд. Шундан:
-№1 маршрут. Сайёҳлар биосфера резерватининг маъмурий биносида жойлашган музейи ҳамда “Бухоро буғуси сақланаётган парваришхона (вольер) билан танишишлари мумкин бўлади. (маршрут узинлиги 1,5-2 км)
-№2 маршрут Сайёҳлар биосфера резерватининг маъмурий биносида жойлашган музейни экскурсияси, “Бухоро буғуси сақланаётган парваришхона (вольер)ни томоша қилиш ва саёҳат давомида Амударё дарёси ландшафти, тўқайнинг флораси ва фаунаси билан яқиндан танишишлари ҳамда бу ерда кўпайтирилаётган ноёб турлардан “Бухоро буғуси” популяциясини бевосита кузатиш мумкин. (маршрут узинлиги 10-12 км)
Қуйи Амударё давлат биосфера резервати атрофига яқин бўлган Амударё туманидаги “Хон сарой” мехмонхонаси фаолият олиб бормоқда.
